...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРга ядро қуролига эга давлат мақоми берилмайди


10:37, 28.12.2017 Олам
 2 222

Россия КХДР кучли босим ўтказилиши тарафдори эмас ва унинг ядро қуролига эга давлат мақомига эга бўлиш учун қилаётган ҳаракатидан ташвишда.

Корея ярим оролида юзага келган зиддиятлар тўғрисида мунтазам хабар бериб борилмоқда. АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавровлар расмий Вашингтон ҳамда Москва томонидан Шимолий Корея ядро қуролига эга давлат сифатида тан олинмаслиги тўғрисида баёнот беришди. Улар бу тўғрида 26 декабр куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот давомида келишиб олишган.
 
Шу билан бирга Россия КХДР кучли босим ўтказилиши тарафдори эмас ва унинг ядро қуролига эга давлат мақомига эга бўлиш учун қилаётган ҳаракатидан ташвиш билдирган. Россия вазири Сергей Лавров, “Биз буни қабул қилмаймиз ва қўллаб-қувватламаймиз. Пхеняннинг ҳозир қилаётган иши, бутун дунё бўйлаб ядро қуролининг тарқалмаслик тизимига путур етказиши мумкин”, - деб таъкидлаган.
Обил Сафаров

Теглар:КХДР Тиллерсон Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!