Отишмадан кейин Илья Аверянов фабрика ҳудудида яширинади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қаршилик кўрсатади.
Бу отишма “Меньшевик” қандолат фабрикасининг собиқ директори Илья Аверянов томонидан уюштирилгани аниқланди. Ҳозирги вақтда у қўлга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Кеча, 27 декабрь куни Илья Аверянов фабриканинг ҳозирги раҳбарияти билан билан жанжаллашиб қолади ва тўппонча чиқариб қўриқчи Алексей Костиковни отиб ташлайди. Бу отишмадан кейин Илья Аверянов фабрика ҳудудида яширинади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қаршилик кўрсатади.
Худди шу вақтда, фабрика ҳудудида суд ижрочилари ҳам суднинг қарори ижросини таъминлаш учун ташриф буюришган. Қарздорлик бўйича гаровга қўйилган мулкни мусодара қилиш учун келишган. Чунки, Илья Аверянов директорлик вақтида фабриканинг банкдан қарздорлиги асосида, унга нисбатан 37 маротаба мулкни мусодара қилиш тўғрисида суднинг қарори чиқарилган.
Аверяновнинг ўзининг айтишича, унинг фабрикасини қалбаки ҳужжатлар билан тортиб олишган. Илья Аверянов ўзининг қуролидан ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланганини таъкидламоқда.