...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанна Фрискенинг ўғли Платон ўз бувисини танимади


10:00, 28.12.2017 Жамият
 2 993

Жаннанинг ота-онаси Дмитрий Шепелев устидан судга даъво қилишмоқчи.

2015 йил 15 июнда Россия шоу-бизнесининг ёрқин юлдузларидан бири, қолаверса, ҳам актриса, ҳам бошловчи сифатида танилган Жанна Фриске оғир ҳасталик туфайли ҳаётдан кўз юмгани ҳақида деярли барча билади. Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи – телебошловчи Дмитрий Шепелев рафиқасининг ўлимидан сўнг унинг хотирасига атаб, китоблар чоп эттиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жанна Фриске ва Дмитрий Шепелевнинг ўғли Платон отаси билан қолган эди. Аммо, Жаннанинг ота-онаси ҳамда Дмитрий Шепелев ўртасида анча вақтдан буён келишмовчиликлар юзага келмоқда.
 
Улар ўртасидаги можарога бағишланган навбатдаги кўрсатув яна аянчли тарзда якун топди. Узоқ давом этган баҳсдан сўнг, Дмитрий Шепелев фарзанди Платонга Жаннанинг яқинлари билан учрашишига рухсат берди.
 
Москва марказидаги болалар ўйингоҳларидан бирида бўлиб ўтган учрашувдан Жаннанинг яқинлари норози бўлишди.
 
Шу куни Жаннанинг отаси шифохонага ётқизилган эди. Опаси Наталья эса хизмат сафарида бўлган. Шу сабаб Платон билан кўришиш учун фақат Жаннанинг онаси келган.
 
Платон бувиси билан учрашув чоғида худди бегона каби муносабатда бўлган. У бувиси билан саломлашмаган ва совғаларни ҳам қабул қилмаган.
 
“Платон худди қўрққандек ўрнидан туриб кетди. Платон унинг ёнига келган ким эканлигини ҳам тушунмади. Бувиси унга яқин келиб эркалаганида, бола тескари қараб кетди. Ўйинчоқни ҳам олмади. Бола билан мулоқот ташкил этилмади. Платон ўз бувисини танимаганлиги кўриниб турибди”, деди Жанна Фриске оиласининг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат.
 
Бундай вазиятдан сўнг, Жаннанинг ота-онаси Дмитрий Шепелев устидан судга даъво қилишмоқчи. Улар невараси билан учрашувлар сонини оширишни талаб этишмоқчи.
 
Маълумот учун, Жаннанинг ота-онаси Платонни охирги марта сентябрь ойида кўришган эди. 

Теглар:Жанна Фриске Дмитрий Шепелев Платон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар