...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанна Фриске ҳақида китоб чоп этилади


11:22, 10.10.2016 Шоу-бизнес
 3 132

Фрискенинг ҳаёт тарзи ва у ҳақдаги қизиқарли маълумотлар ҳақида баён қилувчи китоб 2016 йил охирига қадар китобхонлар қўлига етиб боради.

Россия шоу-бизнесида кўзга кўринган ижодкорлардан бири марҳум Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи ҳам айнан шоу-бизнес оламида фаолият олиб бориши сир эмас. Ўтган ҳафтада Дмитрий Шепелев марҳум рафиқаси Жанна Фрикега атаб китоб ёзаётгани ҳақида хабар берди.
 
Телебошловчи Instagram’даги саҳифаси орқали жойлаштирган фотосуртига шундай изоҳ қолдирган:
 
“Шу йил сўнггида турмуш ўртоғим билан менинг кечирган кунларимиз ҳақида китобим нашрдан чиқади. Мен бу китоб ўзи бемор бўлган кишиларга ёки яқин инсонига ғамхўрлик қилаётганлар учун фойдали бўлишига умид қиламан. Бу китоб соғайиб кетиш каби мўжизага ишонишга илҳом берар, балки. Албатта, китобда бизнинг муҳаббат тарихимиз ҳақида ҳам ўқишингиз мумкин. Дмитрий Шепелев”.
 
Россия ОАВнинг хабар беришларича, 2016 йил сўнггига қадар чоп этилувчи китобда Жанна Фрискенинг нафақат касаллик билан курашиш тафсилотлари, балки унинг Дмитрий Шепелев билан қай тарзда танишгани ва уларнинг ўғли ҳақидаги маълумотлар ҳам ёритилади.
 
Жанна Фриске 2015 йил июнь ойида узоқ муддат давом этган мия саратони касаллиги сабаб ҳаётдан кўз юмганди. Ўғли Плутон отаси Дмитрий Шепелев билан қолди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Жанна Фриске Дмитрий Шепелев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!