Болакай кўп қон йўқотгани сабаблри вафот этгани маълум бўлди.
Красноярскдаги мактаблардан бирида содир бўлган қотиллик 13 ёшли бола томонидан амалга оширилди. Икки ўқувчи ўртасида келиб чиққан низо, ўзаро ҳақорат улардан бирининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Ren.tv” хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир-бирининг шахсиятига тегаётган икки ўқувчи ўзаро муаммоларини мактаб ҳовлисида ҳал қилиш истагида ташқарига чиқишган. Ҳақоратланган ўсмир синфдошининг олдига келиши билан у қўйнидан пичоқни олган ва дўстининг қовурға қисмига пичоқ санчган.
13 ёшли ўсмир воқеа жойида кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этди. Ҳозирда ушбу қотиллик юзасидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова