...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир нуфузли университет филиали очилади


11:29, 21.12.2018 Олам
 4 506

Филиал очиш учун тайёргарлик ишлари ўтказилган.

Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)нинг филиали очилади.
 
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча, 20 декабрь куни университетнинг кузатув ва васийлик кенгаши қўшма йиғилишидаги нутқида шулар ҳақида маълум қилган.
 
“МГИМО” хорижда ўз позициясини мустаҳкамлаяпти. Ўзбекистон ва Озарбайжондан тушган сўровга кўра университет ушбу мамлакатларда филиал очиш бўйича тайёргарлик ишларини ўтказди”, деган Лавров.
 
Унинг таъкидлашича, эндиликда Тошкент ва Бакуда МГИМО филиалини очиш учун университет низомига тегишли ўзгартиришни киритиш керак. Бу қадам МГИМОнинг МДҲ давлатлари ҳудудидаги обрўсинининг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МГИМО Сергей Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!