Путин қасамёдидан олдин ҳукуматда ўзгариш қилишни бошлади.
Бугун, 27 март куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ўринбосар тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Унга кўра, энди Сергей Лавровга ўринбосар вазифасини Сергей Вершинин бажаради.
Маълумот ўрнида, Вершинин бунгача Россиянинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка департаменти директори лавозимида иш юритган.
Айтиш жоизки, Россия президенти янги муддатга сайлангач, инаугурациясидан кейин ҳукуматда ўзгаришлар қилишини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сергей Лавров Тошкентдаги Афғонистон бўйича ўтказилаётган конференцияда иштирок этаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Икром Раҳмон