Халқаро миқёсдаги мусобақаларга ўзбекистонлик ҳакамларни таклиф этиш анъанаси тобора ортиб бормоқда.
Бугуннинг ўзида ҳакамларнинг икки гуруҳи халқаро мусобақада майдонга тушади. Валентин Коваленко бошчилигидаги гуруҳ Ливанда, Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлари эса Қатарда Осиё кубоги саралаш ўйинларини олиб боришга масъул қилиб белгиланган. Шунингдек, апрель ойида ҳам бир қатор нуфузли мусобақаларга бириктирилган.
27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Ливан – Малайзия. Байрут шаҳри.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанотларда: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов
27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Яман – Непал. Бетараф сифатида Қатарнинг Доҳа шаҳри танланган.
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
3 апрель. ОЧЛ.
“Серезо Осака” (Япония) – “Жейжу Юнайтед” (Ж.Корея)
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
10 апрель. ОФК Кубоги. Машхат шаҳри.
“Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малькия” (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Қанотларда: РусланСеразетдинов, Алишер Усмонов
Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова ва Зилола Раҳматова таклиф этилишган.
Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди.
Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто” ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаришади.