...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келажакдаги энг кучли армияларга номзодлар маълум қилинди


16:21, 27.03.2018 Бу қизиқ
 6 669

Бутун дунёдаги армияларнинг қудрати ҳисоблаб чиқилди.

2030 йилда АҚШ, Россия, Франция, Ҳиндистон ва Хитой дунёдаги энг қудратли қуруқликдаги армияга эга бўлади. Бу ҳақда “The National Interest” нашри ҳарбий мутахассиси Роберт Фарли ёзмоқда.
 
Америка армияси 12 йилдан кейин дунёда “олтин андоза” бўлиб қолади. Чунки бу армия “Совуқ уруш” тугагач Афғонистон ва Ироқ урушларида катта тажриба тўплаган.
 
Шу билан бирга, АҚШ кўп миқдорда ҳарбий бюджет ва аниқ разведка маълумотларини тўплаш имконини берувчи дронларга эга.


 
Ўз навбатида, Россия Қуролли кучлари Собиқ Иттифоқ парчалангандан кейин оғир даврни ўтказди.
 
Керакли молиялаштириш сабабли Россия армияси, хусусан, сараланган бўлинмалар қайта жонланди ва ҳозир “катталиги ва имкониятлари билан қўшниларининг хавфсирашига сабаб бўлмоқда”.
 
“Россия қўшинлари 2030 йилда жанговорлик қудратини сақлаб қолади, лекин жиддий муаммоларга ҳам дуч келади. Келажакда технологияларга эгалик қилиш жиддий муаммолар келтириб чиқаради”, дейди мутахассис.
 
Ҳиндистон бўлса, ҳарбий технологияларда рақибларидан ортда қолади, аммо АҚШ, Россия ва Европадан қуроллар сотиб олишда хасислик қилмайди ва шу сабабдан барча турдаги замонавий қуролларга эга бўлади.
 
Хитой қуруқлик қўшинлари ҳақиқий ҳарбий амалиётлар тажрибасидан маҳрум бўладилар. Бундан ташқари авиация ва флотдан фарқли равишда молиялаштиришдан  ажратилади. Шунга қарамай, Хитой “амалий жиҳатдан чекланмаган ишчи кучига” эга, деб ҳисобламоқда Фарли.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Россия Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!