...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анжелина Жоли Бред Питтдан бутунлай воз кечди


16:16, 27.03.2018 Шоу-бизнес
 7 103

Актрисага риэлторлик билан шуғулланадиган йигитдан оила қуриш таклифи тушган.

Голливуднинг ажойиб “Брангелина жуфтлиги” - Бред Питт ва Анжелина Жоли бирга яшашмаётгани  анчадан буён хориж матбуотининг асосий мавзусига айланди.
 
Яқинда Бред Питт биринчи муҳаббати Женнифер Анистон билан никоҳдан ўтганини маълум қилгач, америкалик журналистларнинг эътибори Анжелинага қаратилди.
 
Уч фарзандни дунёга келтириб, яна уч болани боқиб олган Голливуд актрисаси ҳам янги оила қуришга ҳозирлик кўраётганлиги аниқланди.


 
Маълумотларга кўра, 42 ёшли Анжелина Бред Питт билан орани очиқ қилгач, унга риэлторлик билан шуғулланадиган йигитдан оила қуриш таклифи тушган.
 
Анжелинанинг янги турмуш ўртоғиг номи ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Лекин Голливуд юлдузларидек қадди-қомати келишганлиги ҳамда Жолидан бир неча ёш катта эканлиги айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Бред Питт ва Анжелина Жоли илк бор 2005 йилда суратга олинган  “Мистер ва миссис Смит” фильмида танишиб, кейинчалик оила қуришганди
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Анжелина Жоли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!