...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анжелина Жоли ва Бред Питт янги йил кечасини бирга нишонлайди


16:26, 11.12.2017 Шоу-бизнес
 5 034

1975 йил 4 июнь куни Лос-Анжелесда таваллуд топган Анжелина ҳозирда БМТнинг хайрия тадбирларда жуда фаол эканлигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш керак.

Анжелина Жоли ва Бред Питт бу йилги янги йил кечасини бирга нишонлашмоқчи эканлиги борасидаги хабарлар тарқалди.

Голливуднинг энг чиройли жуфтлиги ҳакидаги бу эртакка мухлислар ишонишармикан.

Қатор Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, машҳур актёрлар Анжелина Жоли ва Бред Питт янги йил кечасини бирга ўтказишга қарор қилишганининг ўзига хос сабаблари бор.

Уларнинг бу қарорга келишларига асосий сабаб қилиб эса фарзандлари кўрсатилмоқда. Актёрларнинг иккаласи ҳам фарзандларига Янги йил кечаси базмида шундай совға ҳозирлашга ҳамда болаларнинг хурсандчилигига сабаб бўлишга келишиб олишган.

Ҳозирда Бред анча вақтдан буён болалар билан кўпрок вақт ўтказишга ҳаракат қилаётгани сир эмас. Чунки, жуфтликнинг ажрашиш жараёнида ҳам унинг сўраган ягона нарсаси, болалар билан имкон қадар мулоқотда ва алоқада бўлишини хоҳлаш бўлган.

Серқирра актёр ҳатто ўз мулкнинг тенг ярмини 6 нафар фарзандлари билан учрашиб туришга эришиш учун Анжелинага беришга тайёр эканлигини ҳам яшириб ўтирмаган.

Айтиб ўтиш керакки, уларнинг  Мэддокном, Паксом, Зарарой, Шайло, Ноксом ва Вивьен исмли фарзандлари бор ҳамда иккала актёр ҳам фарзандларини жуда яхши кўришларини такрорлашдан чарчамайдилар.

Аввалроқ эса, жуфтлик ажрим жараёни ҳакидаги маълумотлар кўпроқ янграётган эди. Энди эса уларнинг ўзаро бир-бирларига яқинлашаётганини сезиш унчалик қийин эмас. 
Назокат Зокирова

Теглар:Анжелина Жоли Бред Питт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!