...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп қизи Иванкани Анжелина Жолидан устун қўйди


19:12, 24.05.2018 Олам
 8 612

Президент машҳур актриса Анжелина Жолининг чиройини ўн баллдан етти баллга баҳолаган.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп мамлакат раҳбари сифатида иш бошлашидан аввал америкалик машҳур телебошловчи Говард Стерн билан суҳбат ўтказганди.
 
Суҳбат давомида телебошловчи Трамп билан аёл гўзаллиги ҳақида гаплашиб, у кимни дунёнинг энг гўзали деб ҳисоблашига қизиққан.
 
“Говард, аввало шуни билки, буюк гўзаллар актрисалар эмас, балки моделлардир”, деган президент.
 
Шунда телебошловчи аниқ исмларга ўтиб, ўзи актриса Анжелина Жолини энг чиройли деб ҳисоблашини айтган.
 
Аммо Трамп қатор халқаро мусобақалар совриндори, турли рейтингларни забт этган актрисанинг чиройини 10 баллдан 7 баллга баҳолаган.
 
“Биласанми ҳақиқий соҳибжамол ким? Менинг қизим Иванка, унга 10 балл бераман”, деган Трамп.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Иванка Трамп Анжелина Жоли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!