...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ ходимлари учун 5 йилга 172 млн сўмгача фоизсиз қарз берилади


16:04, 11.12.2017 Жамият
 14 357

ИИВ ходимларининг касбига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида амалдаги малака тоифалари қаторига “Уста” малака тоифаси ҳам қўшилди.

Аввалроқ, Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, уларнинг хизматини ташкил этиш, тизимдаги мавжуд муаммолар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда ечимини кутаётган масалаларни муҳокама қилиб олиш мақсадида видеоселектор бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу видеоселекторда шунингдек, ички ишлар органлари ходимларига хизматни ўташда қўшимча шарт-шароитлар яратилгани ҳам айтиб ўтилди.
 
Жумладан, хизматда самарали натижаларига эришган ва амалдаги интизомий жазоси бўлмаган ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ҳар йили вазирликнинг Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизигача ажратилади. Ушбу маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:
 
– яшаш шароитини яхшилашга муҳтож ходимларга беш йилдан ошмайдиган муддатга, энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ошмайдиган миқдордаги фоизсиз қарз бериш;
– пул таъминотининг беш бараваригача бўлган миқдорда – тўй тантаналари ва бошқа тадбирлар ўтказиш, оғир бетоб ходимларни даволаш учун бир марталик моддий ёрдам тўлаб бериш;
– пул мукофоти ёки қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш ва маданий-оммавий ҳамда кўнгилочар томошалар дастурларига боришларини таъминлаш.
 
Бундан ташқари, ташаббускор ходимлар юксак хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун I, II ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан ҳамда хизматда бўлишнинг белгиланган ёшига етган ходимлар нафақага чиқиш чоғида “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Ўз навбатида ходимларнинг касбига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида амалдаги малака тоифалари қаторига “Уста” малака тоифаси қўшилди.
 
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Ички ишлар органларининг Интизом устави қўйилган вазифаларни виждонан бажарувчи, ташаббускор ходимларни рағбатлантириш чораларини ўз вақтида ва холисона кўриш, шунингдек, масъулиятсиз ходимларга нисбатан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо бериш орқали ички ишлар органларида мустаҳкам хизмат интизомини таъминлашнинг янги механизимини жорий этиш мақсадида қабул қилингани устида тўхталиб, унга асосан 2018 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилишини  таъкидлади:
 
– хизмат интизомини қўпол равишда бузган, хизмат бурчига масъулиятсиз ёндашган ёхуд ишда паст кўрсаткичларга эга бўлган ходимларга нисбатан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда жарима тарзидаги интизомий жавобгарлик чораси қўлланилади;

– ҳар чорак якуни бўйича профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларнинг амалга оширилган ишларининг натижаларига кўра лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда рағбатлантириш ёки жазолаш чораларини кўриш амалиёти йўлга қўйилади.
 
О. Муродов тадбир қатнашчилари эътиборини яна бир масалага қаратди. Бу давлат раҳбарининг қарорига кўра, ички ишлар органларида хизмат интизомини таъминлаш устидан назорат ўрнатиш мақсадида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи интизомий кенгашлар ташкил этилишидир.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилдора
17:18 11.12.2017

Имтиёзли кредитлар нега факат ИИБ ходимларига берилади давлат ташкилотида ишлайдиган уй жойга мухтож оилалар хам шундай фоизсиз кредитлар олиши мумкинми жавоб учун олдиндан рахмат



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар