Дунёдаги энг йирик йўловчи ташувчи кема ўзининг илк саёҳатини бошлади.
“Денгизлар симфонияси” (Symphony of the seas) – дунёдаги энг йирик йўловчи ташувчи шаҳар-кемаси бугун, 27 март куни Франциянинг Сен-Назере кемасозлик устахонасидан чиқиб Малагага қараб йўл олди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
Сўз гигант кеманинг йўловчиларсиз бўлса-да, биринчи саёҳати ҳақида бормоқда. “Денгизлар симфонияси” жори йил 7 апрелдан Ўрта ер денгизи бўйлаб йўловчилар ташишни бошлайди.
Кема қурилиши уч йил давом этди. Буюртмани Америка туристик компанияси Royal Caribbean берган. Унинг узунлиги 362 метр бўлиб, Нью-Йоркдаги машҳур “Empire state bulding”дан бор йўғи 20 метрга кам.
“Денгизлар симфонияси” 6800 йўловчини сиғдира олади ҳамда унинг персонали 2000 кишидан ортиқ.
Кемада аквапарк, кинотеатр, катта рақс майдони, гольф учун мини майдон ва ҳатто, чанғи учиш ҳудуди ҳам бор.
Таъкидлаш жоизки, бу Royal Caribbean йўловчи ташиш тармоғидаги тўртинчи Oasis тоифали кема. Унинг нархи 1,3 миллиард долларга тенг.

Суннатилла Абдуллаев