Финал ўйинларида жамоалар таркибида 18 нафар эмас, 23 футболчи қайд этилиши белгилаб қўйилди.
“Кўҳна қитъа” янги футбол мавсуми янги қоидалар билан старт олади. УЕФА бир қатор қоидаларга ўзгартириш киритди.
2018-2019 йилги мавсумдан бошлаб, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Суперкубок баҳслари қўшимча вақтларгача давом этса, тўртинчи ўйинчи алмаштиришга рухсат берилди.
Бундан ташқари, УЕФА баёнотига кўра, чемпионлар лигаси, Европа лигаси ҳамда Суперкубокнинг финал ўйинларида жамоалар таркибида 18 нафар эмас, 23 футболчи қайд этилиши белгилаб қўйилди.
Яъни юқорида номлари айтилган мусобақаларнинг финалида майдонга тушадиган клубларнинг захира ўриндиғида янги мавсумда 7 эмас, балки 12 футболчи ўтиради.
Шунингдек, Европа чемпионлар лигаси учрашувларининг бошланадиган соатига ҳам ўзгартириш киритилди.
Шу пайтгача, ўйинлар Европа вақти билан 20:45 да бошланарди. Энди янги мавсумдан бошлаб, ўйинлар вақти 21:00 этиб белгиланди.
Яъни, Тошкент вақтига кўра, Европа чемпионлар лигаси ўйинлари тунги соат 00:00 да старт олади.

Акмалхон Эшонхонов