...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда иситиш мавсуми тугадими?


15:48, 27.03.2018 Жамият
 2 496

Шаҳар ҳокими бир қатор ширкатларга келгуси йил иситиш мавсумига тайёргарлик кўришни буюрган.

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов жорий йилнинг 26 март куни “Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
 
Хабарга кўра, 26 март кунидан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи-истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, яъни иситиш мавсуми якунланади. 


 
Шу билан бирга, қарорда  “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК, “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази” АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2018-2019 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Тошкент иситиш мавсуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар