...
МЕНЮ
ONLINE TV

Совуқ уруш яқинми?! Россия АҚШ билан алоқаларини узмоқда


17:45, 30.03.2018 Олам
 8 270

Сергей Лавров Россиянинг АҚШ билан муносабатларига ойдинлик киритди.

Россия АҚШнинг 60 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади ва Санкт-Петербургдаги АҚШнинг Бош консулхонасини ёпади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига таяниб хабар берди.
 
Кеча, 29 март куни Лавров қуйидагиларни билдириб ўтган:
 
“Айни дамда АҚШнинг Россия Федерациясидаги элчиси Жон Ҳантсман бизнинг вазирликда бўлиб турибди. Менинг ўринбосарим Сергей Рябков у кишига АҚШнинг ҳаракатларига билдираётган жавобимизни тушунтириб бермоқда. Улар америкалик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш ва бизнинг қароримизга кўра Санкт-Петербергдаги АҚШнинг Бош консулхонасини ёпиш масалаларини кўриб чиқишди”.
 
АҚШ 60 нафар рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганини ва Сиэтлдаги Россия консулхонасини ёпиши ҳақида олдин хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Сергей Лавров дипломатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!