Расмий Қобул ва “Толибон” ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўймасдан Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиб бўлмайди
Конференцияда Афғонистон масаласи кўриб чиқилаётгани сизга маълум. Бунда ушбу анжуманда Россиянинг иштироки, тутган ўрни ва келажак Афғонистон масалани ҳал этиш, мамлакатда тинчлик ўрнатишдаги амалий кўмаги қандай бўлиши кўпчиликнинг қизиқтириб келмоқда. Лавров эса Россиянинг келажакдаги позициясига аниқлик киритди.
“Расмий Қобул ва “Толибон” ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўймасдан Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиб бўлмайди”, деб гап бошлайди Лавров.
“Марказий Осиё бизнинг ташқи сиёсатимизда муҳим ўрин эгаллайди. Қозоғистон ва Қирғизистон билан ЕИИҲ орқали ҳамкорлик қиламиз. 9 ой ичида Марказий Осиёга ёрдам 6 миллиард доллардан ошиб кетди.
Афғонистон можаросини куч билан ҳал бўлмайди. Фақат афғон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйиш орқали ҳақиқий тинчликка ва барқарорликка эришиш мумкин”.
Ташқи ишлар вазири нутқи сўнггида Россия минтақада иттифоқ ва шерик давлатлар билан яқин ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини таъкидлади.