...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хаважа Муҳаммад Асиф Покистон Афғонистонда тинчлик талабгори эканини айтди


13:00, 27.03.2018 Олам
 1 739

Покистон ҳар доим Афғонистонда тинчликни сақлаш тарафдори бўлиб келган.

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф ҳам иштирок этмоқда. У ўз нутқида шундай дейди:
 
“Афғонистонда тинчликни таъминлашга катта масъулият билан ёндашаётган Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз. Бугун Ўзбекистоннинг минтақада дўстона алоқаларни мустаҳкамлаб, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этаётган саъй-ҳаракатлари жуда муҳимдир.


 
Покистон ҳар доим Афғонистонда тинчликни сақлаш тарафдори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам бу йўлда собитқадамлик билан ҳаракат қиламиз.
 
Покистон Афғонистон халқи ва ҳукуматини ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр. Бугун кўплаб Афғон ёшлари бизнинг юртимизда таҳсил олмоқда.
 
Афғонистон билан қўшнимиз. Демак бу ердаги нотинч муҳит бевосита барчамизга салбий таъсир этади. Шу боис барчамиз Афғонистон тинчлиги учун бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда курашмоғимиз зарур”.
 
Конференция давом этмоқда. 

Теглар:Тошкент конференцияси Покистон Хаважа Муҳаммад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!