...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Афғонистон масаласи бўйича қайси позицияни тутмоқда?


12:45, 27.03.2018 Олам
 2 061

Халқаро конференция беқарорликка сабаб бўлаётган кучларнинг ўзаро ярашувига оид жараённи тезлаштиришга ёрдам беради.

26-27 март кунлари ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига етиб келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ушбу конференцияда қатнашиб, нутқ сўзлади.
 
Чавушўғлига кўра, мазкур Халқаро конференция беқарорликка сабаб бўлаётган кучларнинг ўзаро ярашувига оид жараённи тезлаштиришга ёрдам беради.
 
“Афғонистон муҳим трансчегаравий ҳудудда жойлашган. Бу мамлакат билан ҳамкорлик қилишдан Туркия ҳам манфаатдор. Айни пайтда маълум йўналишларда ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Афғонистонга қўшни давлатларнинг уни қўллаб-қувватлаши эса алоҳида эътиборга лойиқ.
 
Айниқса, бу жабҳага Ўзбекистон катта ҳисса қўшди. Ўзбекистонинг бу борадаги ташаббусларини олқишлаймиз ва бу борада биз ҳам барча зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, дейди Туркия Ташқи ишлар вазири.
 
Чавушўғли ўз нутқи сўнггида Туркия Ўзбекистон билан ҳам, Афғонистон билан ҳам ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади. 

Теглар:Мавлуд Чавушўғли Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!