...
МЕНЮ
ONLINE TV

Федерика Могерини иккинчи бор Мирзиёев қабулида бўлди


13:48, 27.03.2018 Жамият
 2 290

Анжуман очилиш маросимидан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Федерика Могеринини қабул қилди.

Аввал хабар қилганимиздек, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини айни дамда Тошкентда бўлиб турибди.
 
Могерини хоним бугун, 27 март куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлади. У ўз нутқида Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича ташаббусини ЕИ қўллаб-қувватлашини ва Афғонистонга ёрдам қўлини чўзини маълум қилди.


 
Анжуман очилиш маросимидан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринини қабул қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ўртасидаги иккинчи учрашув саналади. Бундан аввалги учрашув 2017 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция доирасида бўлиб ўтган эди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Федерика Могерини Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар