...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон бўйича Тошкент декларацияси имзоланди


17:31, 27.03.2018 Жамият
 3 403

Декларация юзасидан Абдулазиз Комилов ва Салоҳуддин Раббани журналистларга баёнот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган  “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги халқаро конференция давом этмоқда.
 
Бугун, 27 март куни  Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси декларацияси имзоланди.


 
Декларацияда минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, аҳил қўшничилик муносабаталарини янада ривожлантириш кўзда тутилган.
 
Декларация имзолангач, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббани ОАВга халқаро конференциядаги келишув ва имзоланган ҳужжатлар юзасидан баёнот бердилар. 

Теглар:Абдулазиз Комилов Салоҳуддин Раббани Тошкент декларацияси Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар