...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов АҚШ Қуролли кучлари қўмондони билан учрашди


19:44, 12.05.2018 Жамият
 2 061

Мирзиёевнинг АҚШга кетиши арафасида Америка генерали Тошкентга келди.

Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг айрим масалалари муҳокама қилинди.
 
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда халқаро ва минтақавий муоммалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Хусусан, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.  АҚШ генерали жорий йил 26-27 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давомида бошланган “Тошкент жараёни” Афғонистон муаммосини ҳал қилишда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
 
Музокараларда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этди.
Суннатлла Абдуллаев

Теглар:АҚШ қўмондони Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар