...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи Афғонистонга моддий кўмак беришни ваъда қилди


12:37, 27.03.2018 Олам
 2 020

Афғонистонда “катта держава” саналган давлатларнинг ўзаро уруши давом этаётганини қайд этиб ўтди маърузачи.

Кеча, 26 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фидерика Могерини бугун, 27 март куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказилган конференция очилиш маросимида иштирок этди. Унда ЕИнинг Олий вакили Афғонистон масаласида нутқ сўзлади. 
 
Могерини хоним ўз нутқида Афғонистондаги вазиятни барақарорлаштиришга оид ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, Европа Иттифоқи бу масалага доимий равишда эътибор қаратиб келганини таъкидлади.


 
Унга кўра, террорчилик ва экстремизмга йўл қўймаслик, мамлакат чегараларини қўриқлашда бўйича Европа Иттифоқи молиявий кўрмак кўрсатишга доим тайёр.
 
Афғонистонда “катта держава” саналган давлатларнинг ўзаро уруши давом этаётганини қайд этиб ўтди маърузачи.
 
“Афғонистонда бугунги кунда ривожланиш кўзга ташланмоқда. Ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар туфайли бу ерда халқ учун зарур бўлган инфратузилма бунёд этилмоқда. Темир йўллар барпо этилди.Афғон ёшларининг таълим олишига эътбор қаратилмоқда. Уларнинг айримлари айни пайтда Ўзбекистонда таълим олаётганидан хабаримиз бор.
 
Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши нафақат афғон халқи учун, балки Марказиё Осиё давлатларида истиқомат қилаётган халқлар учун катта имкониятлар яратади.
 
Афғонистонда бу йил парламентга сайлов бўлиб ўтади. Бу сиёсий жараённи, шунингдек мамлакат бошқа тузилмалари, суд-ҳуқуқ соҳаси, фуқаролик жамияти ривожланишини ҳам албатта қўллаб-қувватлаймиз.
 
Афғонистонда вазият тўла барқарорлашиши учун “Толибон” музокарага киришишга ўзида куч топиши керак.
 
Дипломатик муносабатлар қарор топиши керак. Афғон халқи ҳам ўз қатъий ирдасини намоён этиши зарур. Тинчлик ўрнатилишига оид жараённи тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва умид қиламанки, биз бунга албатта эришамиз”, дейди Могерини.

Теглар:Федерика Могерини Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!