...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гуттериш Тошкент конференцияси иштирокчиларига видеомурожаат йўллади


12:26, 27.03.2018 Олам
 2 229

БМТ Бош котиби Президент Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда.

26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси қатнашчиларига БМТ Бош котиби Антониу Гуттерриш видеомурожаат йўллади. Унда ушбу конференция Афғонистонда тинчликка эришишга хизмат қилиши қайд этилди.
 
“БМТ сизнинг Афғонистонда барқарор ривожланиш сари олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизни юқори баҳолайди ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейилади БМТ Бош котиби мурожаатида.


 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу конференцияда сўзлаган нутқида ушбу конференцияни ташкил этишни қўллаб-қувватлагани учун БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришга миннатдорлик билдирган эди. 

Теглар:Антониу Гуттериш Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!