...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзимиз биламиз! Эрдўған Лавровга эътироз билдирди


20:20, 10.04.2018 Олам
 9 052

Суриядаги вазият юзасидан икки сиёсатчи ўз ёндашувларини маълум қилди.

Расмий Москва “Суриянинг Африн шаҳри устидан назорат ҳукуматга топширилиши керак”, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
 
Шундан кейин, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Ташқи ишлар вазирининг қарорига қуйидагича эътироз билдирди:
 
“Лавровнинг ёндашуви нотўғри. Афринни кимга қайтаришни яхши биламиз. Вақт ўтиши билан биз ушбу ҳудудни ўз фуқароларига топширамиз”.


 
Таъкидлаш керакки, Лавров ўз муносабатида Туркия президентининг Афринга кириш чоғида маълум қилган режаларини эслатиб ўтган:
 
“Эрдўған Туркия Афринни эгаллаш учун қўшин киритмаётганини айтганди. Ҳозир эса вазият анча яхши. Турклар ўз олдига қўйган вазифаларини уддалашди. Демак, Африн устидан назоратни энди Сурия ҳукумати ихтиёрига қайтариш керак”.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 20 январь куни Африн шаҳрида PKK ва PYG террорчи гуруҳларига қарши курашиш мақсадида “Зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётни бошлаган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Эрдўған Зайтун новдаси Сергей Лавров Африн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!