...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчлик фуқаро телефонни деб бешинчи марта қамалди


17:19, 30.03.2018 Жамият
 5 089

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганлари рост экан.

Урганч шаҳрида яшовчи Ж.Эшчанов ўзининг ўтган 47 йиллик умри давомида суднинг қора курсисига оз эмас, кўп эмас тўрт бора ўтириб, ўта хавфли рецедивист деган тамғани олиб улгурди.
 
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганлари рост экан. 2018 йил 29 март куни “ўлжа” излаб Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорига келган Ж.Эшчановнинг назари бозорда харид қилаётган аёлнинг чўнтагидаги қимматбаҳо уяли телефон аппаратига тушди.
 
Қўшкўпирлик Э.Насибанинг чўнтагидан нархи 2 300 000 сўмлик уяли телефон аппаратини ўғирлаган Ж.Эшчанов шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
 
Боши бир неча бор тошга теккан бўлса-да, ҳаётда ўзига тўғри хулоса чиқариб олмаган Ж.Эшчанов яна бир бор умрининг маълум қисмини панжара ортида ўтказадиган бўлди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Телефон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар