“Qalampir.uz” ҳуқуқ-тартибот органларидаги шахсий манбалари томонидан берилган маълумотларни очиқлайди.
“Qalampir.uz” ҳуқуқ-тартибот органларидаги шахсий манбалари томонидан берилган маълумотларга асосланган ҳолда қуйидагиларни маълум қилади.
Акромовнинг қотили 4 август куни кечки соатларда Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносига келади ва Дилшод Акромов ўтирган хонага кириб, эшикни ичкаридан қулфлайди. Кейин эса ўзаро тортишувлар натижасида Акромовни пичоқлайди, сўнг ўзига пичоқ уриб, қўриқчиларга хабар беради. Гўё Акромов уни пичоқлаганини айтиб, ёрдам сўрайди. Орадан вақт ўтгач, у ўзини “қутқариш” илинжида деразадан пастга сакрайди.
Бу орада Акромовнинг ўлимида сабабчи сифатида кўрилаётган қотил ҳам шифохонага тушади. У ўтган ҳафта комадан чиққан ва тергов бошланган.
Маълумот ўрнида, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этишда гумон қилинган шахс шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Р.Абдуллаев экани маълум қилинган.