ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамов ўткир тиғли пичоқ ёрдамида ўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов кеча, 4 август куни ўз идорасида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақдаги хабар рост бўлса-да, ҳамон ИИВ орқали расмий маълумот берилмади.
ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамов ўткир тиғли пичоқ ёрдамида ўлдирилган. Сўнг унинг хонасида ёнғин чиққан.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши очилган. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Дилшод Акромов 1978 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган.