Ҳукумат раҳбари Шодмоновга бозор расталарига олиб чиқилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш вазифасини юклади.
Видеоселекторда Бош вазир байрам арафасида ва байрам кунлари бозорларда нарх-навонинг сунъий ошиб кетишини танқид қилиб, ҳокимларга буни назоратга олишни буюрди.
“Бозорларда савдо хизматини юқори савияда йўлга қўйиш, нарх-навонинг сунъий равишда ошишининг олдини олиш тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади”, дейди Бош вазир.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам иштирок этди. Ҳукумат раҳбари Шодмоновга бозор расталарига олиб чиқилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш вазифасини юклади:
“Жойларда ташкил этиладиган савдо расталари ва умумий овқатланиш шохобчаларида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш керак. Ҳайит куни одамлар уйида истаган нарсасини пишириб, бозорга олиб чиқиб сотади. Уларнинг қандай шароитда тайёрлангани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. 10 та одам заҳарлангандан кейин аҳволни кўрасиз”.
Бош вазир Қурбон ҳайити куни қилинадиган қурбонликлар масаласига ҳам эътибор қаратди.
“Қурбонликлар махсус жойларда, қушхоналарда сўйилиши керак. Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ўша гўштнинг саломатликка хавфсизлиги ва текширувдан ўтганини тасдиқловчи муҳр босилиши лозим”, дейди Арипов.