Россиядан келган делегация билан музокаралар ўтказилган.
Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Рыбаков, департамент бошлиғи А.Власов, Фан ва таълим вазирлиги Халқаро департаменти директори И.Ганьшин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов, олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидов ва бошқалар иштирок этган.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.