2019 йилда бўлиб ўтадиган бизнес форумнинг санаси тез орада эълон қилинади.
Ўзбекистон ва Россия 2019 йилда ўтказиладиган навбатдаги ҳудудлараро бизнес-форумига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилган.
Неъматовга кўра, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари Россия Федерациясига мунтазам бориб келишмоқда. Хусусан, Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Челябинскда, Фарғона вилоятиники Уфада, Тошкент вилояти делегацияси эса Оренбургда бўлиб қайтишган.
2019 йилда бўлиб ўтадиган бизнес форумнинг санаси тез орада эълон қилинади.