2018 йилда Ўзбекистоннинг муҳим халқаро ташаббуслари тўлиқ амалга оширилди. Хўш, булар қайсилар?
2018 йилда Ўзбекистоннинг муҳим халқаро ташаббуслари тўлиқ амалга оширилди. Хўш, булар қайсилар?
- 15 мартда Остонада Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи Маслаҳатлашув учрашувларининг ўтказилишини, БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” (22 июн) ва БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” (12 декабрь) резолюцияларининг қабул қилинишини алоҳида таъкидлаш мумкин. Ушбу форматдаги иккинчи урашув 2019 йилнинг апрелида Тошкентда бўлиб ўтади.
- Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан жорий йилнинг март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси ва давлат раҳбари илгари сурган Афғонистон можаросини ҳал этиш ва уни минтақавий иқтисодий лойиҳаларга жалб қилиш бўйича таклифлари кенг миқёсда халқаро эътирофга сазовор бўлди.
- 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда 70 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирокида биринчи “Мақом” санъати халқаро форуми бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларнинг фикрича, ушбу форум жаҳон маданиятининг мулкига айланган ноёб ўзбек миллий мақомини сақлаш ва ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Циндаода (9 июнь) бўлиб ўтган навбатдаги саммитида Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури қабул қилинди. Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши Ўзбекистон Республикаси вакили – В.Норовни ШҲТнинг Бош котиби этиб сайлади.
- 27 ноябрда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди фаолияти бошланишига бағишланган юқори даражадаги тадбир бўлиб ўтди.
Фонднинг асосий вазифаси Ўзбекистон, БМТ ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, техник-молиявий ресурсларни сафарбар этиш, минтақага инновацион технологияларни жалб қилиш орқали Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
- 2018 йилнинг ноябрида Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Форум жаҳон ҳамжамияти томонидан инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини юксалтиришга, манфаатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий аҳамиятга молик глобал воқеа сифатида эътироф этилди.
- 11 декабрда Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти “Диний эркинликни тизимли, давомий ва жиддий равишда бузишда иштирок этувчи мамлакатлар рўйхатидан” Ўзбекистонни чиқарганини эълон қилди. Бу қарор мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ислоҳатларнинг халқаро миқёсда эътироф этилишининг муҳим далилидир.