Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий учрашувида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари бугун, 6 декабрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Санкт-Петербургда нафақат МДҲ норасмий саммити, балки Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, аввалроқ Россия Ўзбекистонга КХШТ Парламент ассамблеясининг кузатув кенгашига киришни таклиф қилган.