Президентлар икки томонлама масалаларга эътибор қаратди.
Давлат раҳбарлари Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий табриклаган.
Суҳбат давомида икки томонлама долзарб масалалар ҳамда Владимир Путиннинг жорий йил октябрь ойидаги ташрифи чоғида эришилган шартномаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинган.
Мулоқот якунида президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда икки томонлама стратегик алоқалар ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.