Ўзбекистоннинг олис ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар учраб тураётганлиги сир эмас. Бу ҳақда мурожаат ва эътирозларни турли ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот сайтлари орқали ўқиб турибмиз. Эътибор берадиган бўлсак, бундай узилишлар ва авариявий ўчишлар ҳар йили куз-қиш мавсумига ўтиш даврида такрорланиб туради.
“Ўзбекэнерго” АЖ эътирозлар ва аҳоли мурожаатларига муносабат билдирди. Унда маълум қилинишича, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг электр энергияси таъминотидаги қисқа муддатли узилишларга барҳам бериш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.
Расмий баёнотда шундай дейилади:
Мамлакатдаги ҳозирги вақтда иш фаолиятида бўлган энергетика қурилмалари ўтган асрнинг ўрталарида ишга туширилган бўлиб, уларнинг деярли 67 фоизи эскирган. Қолаверса, мавжуд электростанциялар ҳам ўтган асрнинг 50-60 йилларида барпо этилган бўлиб, уларнинг аксариятида қувватлар аллақачон муддатини ўтаб бўлган. Энг янгиси ҳисобланган Тахиатош ИЭСнинг ҳам фойдаланишга топширилганига 27 йилдан ошди. Қолаверса, аҳоли сонининг ортиб, ҳудудларда янги уйларнинг кўпайиши натижасида трансформатордан 1,5-2 кмгача узунликда электр симларининг тортилаётгани туфайли охирги истеъмолчиларимизга узатилаётган электр энергиянинг қуввати 220 вольтга етмаяпти. Трансформаторлар 600-800 метргача бўлган ҳудуддаги истеъмолчиларга 220 вольтни етказа олади. Бунинг устига аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2017 йилда истеъмолчиларга 47,4 миллиард кВт соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2018 йилда эса ушбу кўрсаткич 50,7 миллиард кВт соатни ташкил этиши кутилмоқда.
Қолаверса, аҳоли томонидан битта фазадан бошқа фазага ўзбошимчалик билан уланиши ва юкламаларнинг битта фазадан иккинчи фазага ўтказилиши айрим жойлардаги, айниқса, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида электр кучланиши пасайишига, яъни меъёрдаги 220 вольтдан тушиб кетишига сабаб бўлаяпти. Таъмирлаш ва юкламаларни фазалараро тенг тақсимлаш ишлари олиб борилишига қарамасдан маълум вақт ўтгач, аҳоли яна ўзбошимчалик билан бир фазадан бошқа фазага ўтиб олиши, бундан ташқари, якка тартибда қурилаётган кўплаб уйларнинг эгалари томонидан фақат битта фаза орқали уланиши ҳам ортиқча юкламаларни юзага келтириб, қисқа муддатли узилишларга сабаб бўлмоқда.
Шу боис ҳудудий электр тармоқлари томонидан аҳолининг мурожаатлари бўйича ушбу ҳолатларни бартараф этиш, таъмирлаш ва юкламаларни фазалараро тенг тақсимлаш орқали кучланишни меъёрга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда Президентимиз томонидан 2018 йил 23 октябрда имзоланган “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Чунки ушбу ҳужжатга кўра, электр энергияси соҳасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди. Шунингдек, жалб қилинадиган кредитлар ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш, 2500 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди.
Бундан ташқари, “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида ўз маблағлари ва хорижий инвестициялар орқали бутун мамлакатимиз бўйлаб реконструкция ва модернизация ишлари ҳам жадал амалга оширилмоқда.