...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Здравствуйте, господин Путин” – Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди


15:44, 27.12.2018 Жамият
 8 604

Президентлар икки томонлама масалаларга эътибор қаратди.

Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
 
Давлат раҳбарлари Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий табриклаган.
 
Суҳбат давомида икки томонлама долзарб масалалар ҳамда Владимир Путиннинг жорий йил октябрь ойидаги ташрифи чоғида эришилган шартномаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинган.
 
Мулоқот якунида президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда икки томонлама стратегик алоқалар ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Шавкат Мирзиёев Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар