...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилшод Акромов “Чиғатой” қабристонига дафн этилди


22:09, 05.08.2018 Жамият
 26 769

40 яшар Дилшод Акромов бугун, 5 август куни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов кеча, 4 август куни иш жойида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Дилшод Акромов Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги хонасидан жонсиз ҳолда топилган.
 
Дилшод Акромов бу лавозимни эгаллаганига эндигина бир ой тўлган эди. Подполковник соҳада маърифатли, зиёли, сўзамол ва камсуқум ходим сифатида тилга тушган. У ОАВдаги чиқишлари билан ҳам халққа таниш бўлган.
 
Акромовнинг вафоти ортидан тарқалаётган маълумотларга қараганда, қотиллик ИИВнинг бошқа ходими томонидан амалга оширилган.
 
“Qalampir.uz”нинг аниқлашича, Жиззах вилоятида таваллуд топган 40 яшар Дилшод Акромов бугун, 5 август куни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилган.
 
Таҳририятимиз аъзолари номидан Дилшод Акромовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Дилшод Акромов ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар