...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилшод Акромовнинг вафоти юзасидан янги гаплар бор


20:29, 22.08.2018 Жамият
 34 764

Бундан бироз аввал, Рустам Абдуллаев комадан чиққанини маълум қилган эдик.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 август куни Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акромов ўз ишхонасида ваҳшийларча ўлдириб кетилган эди. 39 ёшли Дилшод Акромовнинг ўлимида унинг шогирди, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Рустам Абдуллаев айбланиб, ҳибсга олинди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Бундан бироз аввал, Рустам Абдуллаев комадан чиққанини маълум қилган эдик.
 
“Qalampir.uz” шахсий манбалари орқали аниқлаган маълумотларга қараганда, қотил Дилшод Акромовни ўлдиришдан аввал унинг юзига куйдириш хусусиятига эга бўлган кимёвий модда (кислота) сепган ва Акромовга ўткир тиғли пичоқ билан ташланган. Қотил бир неча бор Акромовни пичоқлаган. Қолаверса, ўзи ҳам ўткир тиқли мосламалардан жароҳат олгани айтилмоқда. Тахминларга кўра, Акромов ўзини ҳимоя қилиш учун унга ҳам жароҳат етказган.
 
Айни дамда тергов ишлари давом эттирилмоқда. 

Теглар:Дилшод Акромов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар