“Qalampir.uz” ушбу жиноят ишига оид айрим маълумотларни аниқлади.
Бироз аввал, ушбу қотилликни содир этганликда гумонланаётган ИИВнинг бошқа ходими – Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Р.Абдуллаев эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
“Qalampir.uz” ушбу жиноят ишига оид айрим маълумотларни аниқлади. ИИВ тизимидаги шахсий манбаларимизнинг маълум қилишича, Дилшод Акромов июль ойида Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангунига Р.Абдуллаев билан бирга Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБда фаолият юритган. Уларни таниган-билганлар, жуда яқин дўст, устоз-шогирд бўлганини айтади. Марҳум Акромов ва гумонланувчи Абдуллаев ўртасида 6 ёш фарқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Р.Абдуллаев эса 1985 йилда туғилган. ИИВ тизимида 2009 йилдан фаолият олиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.