Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙҲХБ ходими С.И. вилоят прокурорининг номига ариза билан мурожаат килиб, қайд этишича, унда прокуратура хизмат кийимида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлимининг “Абдувоҳид” исмли терговчиси деб таништирган шахс унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдириб, унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдирган.
Мазкур ариза юзасидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент вилоят прокуратураси 8-бўлими ва Бекобод шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, собиқ Тошкент вилоят МИБ давлат ижрочиси А.С. прокуратура органлари дала хизмат кийимида С.И. дан фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.