QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан интервью уюштирди.
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳар ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суҳбатда бўлиши ҳақида хабар бериб, ўқувчилардан саволлар тўплаган эдик.
QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан интервью уюштирди. Эътиборингизга эса ушбу видеоинтервьюнинг илк анонсини тақдим этамиз.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинлангандан буён илк бор ОАВга расман интервью бермоқда ва Ортиқхўжаев кўплаб таклифлар орасидан айнан QALAMPIR.UZ’нинг мурожаатини қабул қилди.
Интервьюда Тошкент шаҳар ҳокимининг 6 ойлик фаолияти, босиб ўтилган йўл ва олдиндаги режалар, халқнинг розилигини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз боради.
Бир соатдан ошиқ давом этган суҳбат тез кунда тақдим этилади.