...
МЕНЮ
ONLINE TV

Профессионал медиаторлар реестрини шакллантирилади


13:08, 01.12.2018 Жамият
 1 143

Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.

Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ, Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳудудий адлия органлари Реестр юритилишини мувофиқлаштириб боради.
 
Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларнинг Реестрга киритилиши профессионал медиатор мақомининг расмий тасдиғи ҳисобланади ҳамда у тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва бу ҳақда тегишли билдиришнома бериш орқали амалга оширилади.
 
Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.
 
Мазкур ҳужжатга кўра шахс махсус ўқув курсидан ўтгандан сўнг тегишли тартибда доимий яшаш жойидаги ҳудудий адлия органига ариза билан мурожаат қилади. Аризага паспорт нусхаси, сўровнома ҳамда махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси илова қилинади.
 
Ҳудудий адлия органи ҳужжатларни 15 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, камчиликлар аниқланмаган ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, Реестрга киритилади. Шунга кўра, Реестрга киритиш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
 
Шунингдек, Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда профессионал медиатор уч иш кунида тегишли ҳудудий адлия органига хабарнома юбориши керак.
 
Реестр ҳар чоракда камида бир марта янгилаб борилади.

Теглар:Профессионал медиаторлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар