Ҳали ҳануз гиёҳвандлик балосининг фаҳмига етмаганлар борлиги ачинарли ҳол бўлиб қолмоқда.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрининг Чархий кўчасида машинасида ҳаракатланиб келаётган шаҳарниннг “Аччиққўл” даҳаси 42-уй, 7-хонадонда яшовчи 1969 йилда туғилган Б.Қобилов ИИБ ходимларида шубҳа уйғотади ва унинг машинаси текширилганда у ердан полиэтилен қопга солинган гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланади.
Салкам олти килограм оғуни машинасида олиб юрган оилали, бола-чақали Б.Қобиловни ён-атрофдаги гиёҳвандликка муносабат бунинг оқибатини ўйлаб кўришга, бу балодан жабрланганлар тақдири уни керакли хулосалар чиқаришга ундамаган кўринади.
Афсуски, ҳали ҳануз гиёҳвандлик балосининг фаҳмига етмаганлар борлиги жамиятимиз учун ачинарли ҳол бўлиб қолмоқда.
Б.Қобилов ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойида ҳибсга олинди ва тергов-суриштирув учун маҳкамага юборилди.