Тамаки ва алкоголнинг инсон саломатлигига зараридан келиб чиқиб, шу тўғрида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Таъкидланишича, депутатлар турли савдо объектларида ҳомиладорларга ушбу маҳсулотларни сотганларга нисбатан 1 млн рубль миқдорида жарима қўллашни илгари суришмоқда.
Алкогол, тамаки ва гиёҳванд моддаларни ҳамиладорлик вақтида истеъмол қилганларни эса 4-5 минг рубль миқдорида жаримага тортиш кўзда тутилмоқда.
Депутатлар, шунингдек, агар сотувчи аёлнинг ҳомиладорлигига шубҳа қилса, ундан бу ҳақда тегишли ҳужжатларни сўраш ҳуқуқига эга бўлишини таъкидлашмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси катта эҳтимол билан қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.