“Қироллик клуби” ўйинни бой бериб қўйиши ҳам мумкин эди, лекин Роналду ҳар доимгидек қутқарувчи вазифасини бажарди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида меҳмонлар вакили Иньяки Уильямс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимда эса “Атлетик” футболчилари асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларда рақибни жазолашга интилишди. Бу тактика ўз фойдасини бераётгандек эди.
Мадридликлар эса вақт якунлангани сари ҳужумлар сонини ошириб, 87-дақиқада ўз мақсадларига эришишди. Бу вазиятда Лука Модричнинг ажойиб ҳаракатлари ва кучли зарбаси ҳамма нарсани ҳал қилди. Бироқ тўп дарвозага киришдан олдин Роналдунинг оёғига бирозгина текканлиги сабабли гол унинг номига ёзилди. Жамоалар якунда муроса кўчасини танлашди.
Ла-Лига. 33-тур.
“Реал” – “Атлетик” 1:1.
Голлар: Роналду (87) – Иньяки Уильямс (14).
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Кроос, Модрич, Асенсио (Иско, 69), Бензема (Бэйл, 69), Роналду.
“Атлетик”: Аррисабалага, Мартинес, Нуньес, Баленсиага, Де Маркос, Рауль Гарсия, Итурраспе, Кордоба (Муниаин, 70), Сан Хосе, Иньяки Уильямс (Адурис, 85), Иньиго Лекуэ (Сусаета, 79).
Огоҳлантиришлар: Иньяки Уильямс (39), Васкес (45), Итурраспе (61), Де Маркос (84), Сан Хосе (89), Карвахаль (90).