...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таълим соҳасидаги юзлаб раҳбарлар коррупция учун судланди


21:04, 18.04.2018 Олам
 9 518

Коррупциянинг пайдо бўлиши рухсатнома олишдаги жараёнларнинг кўплиги билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Алик Шпекбоев “Sanaly urpaq jarqyn bolashak” анжуманида мамлакатдаги мактаб ва олий таълим муассасаларидаги коррупциянинг энг асосий сабаблари ҳақида сўзлади. Бу “Kazinform” хабар бермоқда.
 
Шпекбоевнинг сўзларига кўра, коррупциянинг пайдо бўлиши рухсатнома олишдаги жараёнларнинг кўплиги билан боғлиқ.


 
“Сўнгги 3 йилда 687 та коррупция қайд этилди, 226 киши судланди. Судланганлар орасида 82 нафар мактаб, 17 нафар коллеж, 70 нафар болалар боғчаси мудираси ва 29 нафар Таълим бошқармаси раҳбарлари бор. ОТМларда умумий суммаси 14 миллиард тенгега тенг 100 дан ортиқ молиявий қонунбузарлик аниқланган. Шунингдек, давлат грантларини чиқаришда ва талабаларга топширишда ҳам коррупция хавфи мавжуд”, дейди Алик Шпекбоев.
 
Шпекбоев Агентлик ҳозирда коррупция натижалари билангина эмас, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари билан ҳам курашаётганини таъкидлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!