Жаҳон чемпионати якунларига кўра, АҚШ вакили Нэтан Чен 312,40 балл тўплаб, олтин медаль соҳибига айланди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге ҳам иштирок этмоқда.
Бугун, 24 март куни у эркин дастурларда чиқиш қилди ва 163,56 балл жамғара олди. Умумий ҳисобда эса 249,57 балл тўплай олди ва якунда тўққизинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионати якунларига кўра, АҚШ вакили Нэтан Чен 312,40 балл тўплаб, олтин медаль соҳибига айланди.
Иккинчи ўринни 273,77 баллга лойиқ топилган япониялик Шома Уно эгаллади. Учинчи ўрин эса 272,72 балл жамғарган россиялик Михаил Колядага насиб қилди.
Эслатиб ўтамиз, Миша Ге Пхёнчханда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида иштирокини кутилганидан олдин якунлаганди.