Миша Ге Олимпия ўйинларидаги иштирокини кутилганидан олдин якунлади Ўзбекистонлик спортчи Пхёнчхан ўйинларида 30 нафар спортчи ичида 17-поғонадан жой олди.
Кеча, 16 февраль Миша Ге куни қисқа дастурлардаги чиқишларда 83,90 балл тўплаган ҳолда 14-натижани қайд этганди.
Бугун у эркин дастурда 161,04 балл тўплади ва иштирокчилар орасида 17-ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда 244,94 балл жамғарган Миша Ге Пхёнчхан ўйинларида 30 нафар спортчи ичида ҳам 17-поғонадан жой олди.
Умумий ҳисобда япониялик Юзуру Ханю иккита чиқиш якунларига кўра 317,85 балл билан Олимпиада чемпионига айланди.
Иккинчи ўринни 306,90 балл жамғарган бошқа бир япониялик спортчи Шома Уно эгаллади. Кучли учликка Испания вакили Хавьер Фернандес (305,24) якун ясади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи Пхёнчхандаги Олимпия ўйинларида иштирокини салбий натижа билан якунлади.
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге Пхёнчханда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида эркин дастурларда чиқиш қилди.