Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш вазифаси юклатилган.
Яқинда Зангиота туманига кўчирилган “Тоштурма” қамоқхонасининг Юнусобод туманидаги эски биноси бузиб ташланади.
Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзилишича, ҳукуматнинг 2018 йил 22 март кунидаги фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон яъни дам олиш маскани барпо этиш вазифаси юкланган.
Эслатиб ўтамиз, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

Акмалхон Эшонхонов